Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХДР илк марта ядровий иншоотдан олинган суратларни ОАВда кўрсатди
16:20 / 2024-09-14

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ядро қуроллари институти ва атом қуроллари учун ядровий материаллар ишлаб чиқариш базасига ташриф буюрди, деб ёзмоқда “KCNA” ахборот агентлиги.

Хабарда ушбу иншоотнинг қаерда жойлашгани ва Шимолий Корея раҳбарининг ташрифи вақти кўрсатилмаган. Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин заводга ташрифи чоғида ядро каллакларини ишлаб чиқариш тартиби билан танишган. Шунингдек, у уранни бойитиш учун сентрифугалар сонини кўпайтиришни буюрган.

Ким Чен Иннинг фикрича, арсенални “экспоненциал” ошириш учун КХДР “ҳозиргача эришган ютуқлари билан тўхтаб қолмаслиги” керак ва сўнгги пайтларда “Америка сунъий йўлдошлари томонидан ядровий таҳдидлар янада очиқроқ” ва “қизил чизиқни кесиб ўтмоқда”. 

Унинг қўшимча қилишича, КХДР “АҚШга жавоб бера олиши” учун “хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиши” керак.

Маълумот ўрнида, Шимолий Корея биринчи марта ядро синовларини 2006 йилда ўтказган. Мамлакат ракета ва ядровий дастурлари туфайли БМТнинг кенг қамровли санкциялари остида. Шу пайтгача КХДР уранни бойитиш заводи ҳақида ҳеч қачон очиқ хабар бермаган. 

Бундай объектлар ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган юқори даражада бойитилган уранни ишлаб чиқаради. Бунинг учун уран хомашёси центрифугаларда юқори тезликда тезлаштирилади. Санкцияларга қарамай, Шимолий Корея ядро дастурини ривожлантирмоқда. 

Ў.Алимов, ЎзА