Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП вакили: “Талабанинг стипендияси картошкага ҳам етмайди”
13:45 / 2019-11-11

Партиялар олий таълимдаги энг долзарб муаммоларни кўрсатиб, уларга ечим таклиф этмоқдалар.


Халқаро матбуот марказида пресс-кофе дастурида партиялар, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари ва журналистлар иштирокида дебат-анжумани бўлиб ўтмоқда.

Партиялар олий таълимдаги энг долзарб муаммоларни кўрсатиб, уларга ечим таклиф этмоқдалар. 

“Миллий тикланиш“ демократик партияси вакилининг фикрича, Ўзбекистоннинг 33 миллион аҳоли учун 130 та олий таълим муассасаси камлик қилади. Уларнинг сонини 300 тага етказиш керак. 

Халқ демократик партияси вакили эса шартнома пулларини тўлаш учун таълим кредитларини олишни осонлаштириш масаласини кўтармоқда.

Шунингдек, ётоқхоналар шароитини яхшилаш ва талабалар стипендиясини кўтариш масаласини олиб чиқмоқда. Партия вакилининг таъкидлашича, бугунги кундаги талабалар стипендияси картошка сотиб олишга ҳам етмайди.

Экологик партия вакили университетларда ҳам экологик таълимни жорий қилишни таклиф этмоқда.

“Адолат“ социал-демократик партияси кириш квоталаридан воз кечиш таклифини илгари сурмоқда ҳамда университетлар сони билан бирга сифати ҳам муаммолигича қолаётганлигини таъкидлаб, сифатни кучайтириш учун ҳаракат қилиш кераклигини айтмоқда. Шу билан бирга, олий таълим муассасаси ректорини сайлаш тизимини жорий этиш лозим эканини билдирди.