Хайрулла Бозоров Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказди
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказди.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказди.


Вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этган очиқ мулоқотда фуқароларнинг 100 дан зиёд мурожаати кўриб чиқилди.


Тиббий хизмат, коммунал соҳа, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, таълим кредити каби масалалар бўйича мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларга топшириқлар берилди.


Тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.