Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия тадбирида фаол бўлган 8 нафар тадбиркорга кредит ажратилади
16:25 / 2020-04-01

Тўрақўрғон туманида бошланган хайрия тадбирида 8 нафар тадбиркорларнинг хизмати катта.


Тўрақўрғон туманида бошланган хайрия тадбирида 8 нафар тадбиркорларнинг хизмати катта. Туман марказидан олис қишлоқларда яшовчи фуқароларга арзонлаштирилган дорилар, тиббий ниқоблар, антисептик воситалар, озуқа маҳсулотларидан иборат ижтимоий кўчма дўконлар орқали етказилди.

Сахий тадбиркорлар фаолияти ривожи учун 700 миллион сўмлик кредит ажратилиши таъминланди.

Халқ бошига келган коронавирус пандемияси бугун Наманган аҳлини ҳам четлаб ўтмади. Вазиятни юмшатиш учун барча шароитлар кўрилмоқда. Аҳолини уйда қолишлари учун давлат ва жамоат ташкилотлари кўмагида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Наманган вилояти ва туман ҳокимликлари, Наманган вилояти прокуратураси ташаббуси билан кам таъминланган, муҳтож юртдошларимизни синовли кунларда шундайин сийланиши халқни давлатга бўлган ҳурматини оширади. Мазкур тадбирда тўрақўрғонлик муҳтож оилаларга 1 та ҳўкиз, 30 та қўй сўйилди. 100 қоп ун ва истеъмол маҳсулотлари тарқатилди.

Бу вазиятда Мингбулоқ тумани раҳбарияти ҳам четда турмай 31 март кунининг ўзида 166 та хонадонга суюлтирилган газ балонлари етказди. Ёлғиз, кам таъминланган оилаларнинг 146 нафарига озиқ-овқат, тиббий ҳамда шахсий-гигиеник воситалар туҳфа этилди.

Наманган вилояти прокуратурасининг кўмаги билан тўрақўрғонлик 24000 фуқароларга ижтимоий нафақалар тўланди. Худди шундай ижтимоий ёрдам мингбулоқликларнинг 560 нафарига 250 миллиондан зиёд моддий ёрдам пуллари берилди.

Улуғбек РЎЗИМАТОВ,
Наманган вилояти