French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия ишларига доир янги лойиҳа иш бошлади
19:05 / 2020-04-03

Ҳозирги мураккаб вазиятда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.


Ҳозирги мураккаб вазиятда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат ва жамоат ташкилотлари ва саховатпеша юртдошларимиз томонидан мамлакатимиздаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини зарур озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаб бориш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилганидан хабарингиз бор.

Эндиликда марказ фаолияти доирасида олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида @aslkuchbirlikda лойиҳаси иш бошлади.

Мазкур телеграм манзили орқали Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ташкил этилаётган хайрия тадбирлари доимий ёритиб борилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

вазирлиги Матбуот хизмати