French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия дилларга нур беради
16:50 / 2020-06-23

Имконияти чекланганларга ёрдам бериш, кўмаклашиш халқимизга хос анъана.

Саховат

Имконияти чекланганларга ёрдам бериш, кўмаклашиш халқимизга хос анъана. Бу ҳар куни кимнингдир ҳаётида акс этади.

Карантин, пандемия даврида бу каби хайрли ишлар кўлами янада кенгайди. Халқимиз икки сўм пул топса, албатта, бир сўмини хайрия қилишга одатланган. Бу жараёнда аҳолининг оғирини енгил қилишга уринаётган ташкилотлар ҳам талайгина.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан фонднинг Тошкент шаҳар Олмазор туман бўлинмаси ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан биргаликда тумандаги имконияти чекланган фуқароларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

photo_2020-06-19_18-50-21.jpg

Тумандаги Намуна, Қичқириқ, Шон-шуҳрат, Зиё маҳаллаларидаги жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга хайрия тарзида ногиронлик аравачалари топширилди.

Пойтахтимизнинг Олмазор тумани Зиё маҳалласида истиқомат қилувчи 1948 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Тоҳир Назаров узоқ йиллар олдин аравачасиз ҳаракатлана олмай қолди. Сабр қилди, чидади, яшаш учун курашди. Яхши инсонлар кўп. Уларнинг ёрдами, далдаси билан 72 ёшга етди. Бир оёғи ампутация қилингани боис, юриш имконига эга эмас, ўзгалар парваришига муҳтож. Отахон турмуш ўртоғи Озода ая Назарова билан бирга яшайди. Тоҳир Назаровга ҳам ногиронлик аравачаси берилди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва ҳудудий ҳокимликлар томонидан бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.