French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавотирларнинг бари илк онлайн дарслар бошланиши билан тарқаб кетди
13:25 / 2020-09-03

Бироз ҳаяжон билан «Билимлар куни» ҳам бошланди.


Бироз ҳаяжон билан «Билимлар куни» ҳам бошланди. 

Кўнгиллардаги бир ҳадик - ҳеч қачон янги ўқув йили онлайн, масофавий бошланмаганида бўлса, ҳаяжон эса толиби илмларнинг янги фанларни, янги билимларни қандай қабул қилади деган сўроқдан. Бу хавотирларнинг бари илк онлайн дарслар бошланиши билан тарқаб кетди.

Эрта тонгдан Тошкент давлат шарқшунослик университетида янги ўқув йили сабоқлари анъана тусини олган Мустақиллик дарслари билан бошланди. Масофавий кўринишда ўтган истиқлол дарслари «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» мавзуида бўлиб ўтди. Юрт эрки, озодлигига бағишланган виртуал дарсларни ёлғиз талабалар эмас, уларнинг ота-оналари ҳам тинглашди. 

Мустақиллик дарсларини ҳар йилгидан бошқача шаклда ўтгани талабалар аудиториясини кўпроқ қамраб олиш билан бирга, элимиз ардоғидаги қатор меҳмонлар – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, таниқли телебошловчи Қуддус Аъзам, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев, шоирлар Рустам Мирвоҳид ва Меҳриноз Аббосоваларни ҳам виртуал таклиф қилиш имкониятини яратди. 

Мустақиллик дарслари жараёнида толиби илмлар Юртбошимизнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги тантаналарида сўзлаган нутқи ва учинчи Ренессанс ҳақида билдирган фикрлари таъсирида эканликларини ҳам ифода этишди. Чунончи, Жаҳон сиёсати таълим йўналиши 2- босқич талабаси Озода Абдуллаева ўз ҳиссиётларини назм ипига тизганини айтиб, ўзининг қаламига мансуб шеърини ўқиб берди:

Ўзбек элим, сўздек элим, кўздек элим,

Эъзозлигим, нондек элим, туздек элим

Меҳри уммон, еру суви- ўздек элим

Истиқлолинг ҳар ёшига минг ёш тилай,

Маърифатли карвонингга қуёш тилай.

Ҳикмат изла зарралардан абргача

Саодати - бешикдан то қабргача.

Умид узмай иштиёқ-ла сабргача

Толеинг бор, топмоқликка бардош тилай,

Маърифатли карвонингга қуёш тилай

Шиддати бор элнинг бағри бутун бўлар ,

Қизи- лочин, ўғли сорин бургут бўлар.

Топгани- зар, қадагани -қунут бўлар

Солиҳ фарзанд- қаро кўзу ҳам қош тилай,

Маърифатли карвонингга қуёш тилай.

Илми борга қачон бало йўлагайдир,

У бир чироқ, ҳидоятга йўллагайдир.

Аҳли замон, ҳатто Аллоҳ қўллагайдир,

Жаҳолатни йўқ этгувчи бир тош тилай,

Маърифатли карвонингга қуёш тилай

Истиқлол-бу фидоийлик мевасидир,

Эрк ўзлигин таниганлар шевасидир.

Ўзбекистон –буюк зотлар кемасидир,

Йўлингдаги тўфонларга одош тилай,

Маърифатли карвонингга қуёш тилай.

Эзгу ниятлар ила катта маърифат карвони йўлга чиқди. У профессор-ўқитувчилар учун янги чақириқ ва янги воқеликлар билан бошланмоқда. Билим карвонининг машаққатли йўли ёруғ ва равон бўлишини тилаб қоламиз.

photo_2020-09-03_13-31-38.jpg

photo_2020-09-03_13-31-40.jpg

photo_2020-09-03_13-31-42.jpg