Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфли юк ташишда хавфсизлик чоралари кўрилмоқда
18:21 / 2020-01-13

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармасининг жойлардаги бўлимлари томонидан навбатдаги тарғибот суҳбатлари хавфли юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва уларнинг масъул ходимлари иштирокида ўтказилди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармасининг жойлардаги бўлимлари томонидан навбатдаги тарғибот суҳбатлари хавфли юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва уларнинг масъул ходимлари иштирокида ўтказилди.

Вилоятдаги Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг “Ангрен нефть транс” корхонаси, “Кучлик” нефть базаси” ва “Чиноз нефть базаси” унитар корхоналарида хавфли юкларни ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчилар, масъул ходимларга хавфли юкларни ташишда биринчи навбатда хавфсизлик қоидаларига, қолаверса йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш лозимлиги тўғрисида тегишли тушунчалар берилди.

Ўз навбатида, автомобиль йўлларида ходимлар томонидан махсус рейдлар ташкил этилиб, хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати назорат тариқасида кўздан кечирилиши билан бир қаторда, ҳайдовчиларнинг ҳамда хавфли юк ташиш ҳуқуқини берувчи меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги ўрганилди.

Бундан ташқари, “Чинор” ЙПХ масканидан ўтиб “Қамчиқ” довони орқали хавфли юк ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари билан ҳам тарғибот суҳбатлари ташкил этилди.

Олиб борилган махсус рейдлар давомида хавфли юк ташувчи махсус транспорт воситаларининг 18 ҳайдовчиси турли кўринишдаги йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этгани аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мазкур рейддан кўзланган асосий мақсад хавфли юк ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олини олишга қаратилган.