Хавфли ва юқумли касалликларнинг олди олинмоқда
Бундан ташқари, шаҳар ва туманлардаги қўшимча 88 та зооветеринария шохобчасида эмлаш, даволаш ва сигирларни сунъий уруғлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимида 1 та республика, 9 та туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги маркази, 1 та шаҳар ва 16 та туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, 99 та ветеринария участкаси, 19 та ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ветеринария хизмати кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, шаҳар ва туманлардаги қўшимча 88 та зооветеринария шохобчасида эмлаш, даволаш ва сигирларни сунъий уруғлантириш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ветеринария осойишталикни таъминлаш мақсадида куйдирги, оқсил, қутириш каби касалликларга қарши эмлама келтирилди. Йирик ва майда шохли молларда, от, туя, ит, мушукларда ушбу касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилди.
– Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 13 та гуруҳ тузилиб, мавжуд чорва моллари орасида учрайдиган юқумли касалликлар, уларни даволаш ҳамда олдини олиш чоралари олиб борилди, – дейди Тўрткўл туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Қурбанбой Сейданов. – Ҳозирги карантин даврида ҳам эпизоотик тадбирлар ўз вақтида бажарилиб, одамлар ва ҳайвонлар учун ўта хавфли бўлган касалликларнинг ҳудудимизга кириб келишининг олдини олиш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада 65636 бош йирик шохли, 76052 бош майда шохли мол, 607 бош от, 419 бош туя куйдирги касаллигига қарши эмланди. Шунингдек, оқсил, нодуляр дерматит, қорасон, фассиолёз, сестодоз, лейшмониоз, гиподерматоз ва қутириш касалликларига қарши эмлаш ишлари ҳам олиб борилди.

Жами 120 та куйдирги ўчоғидан ҳар чоракда тупроқ намуналари олиниб, ташхис марказларида текширилмоқда. Мутахассислар томонидан чорва молларидаги юқумли касалликлар ва уларнинг олдини олиш борасида жойларда онлайн семинарлар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.