French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатирчида «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш бошланди
11:03 / 2020-10-19

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш штаблари иш бошлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда барча маҳалла, туман шаҳар ва вилоят кесимида "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" шакллантирилиб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши айтиб ўтилган эди.

Ҳудудда штаб йиғилиши ўтказилиб, секторлар кесимида уйма-уй юриш орқали белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда хонадонларни ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Бугунги кунда Хатирчи туманида 36667 та хонадон, 45731 та оила мавжуд. Туманда мазкур оилаларни ўрганиб чиқиш учун 10 кишидан иборат туман штаби, 4 та секторда 8 кишидан иборат сектор штаблари тузилди.

Маълумот учун, «Ёшлар дафтари»га 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, «Аёллар дафтари»га эса 30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бор бўлганлар киритилади.