English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатамжон Кетмоновнинг Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви
20:06 / 2016-11-15

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 15 ноябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 15 ноябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувни Кармана саноат касб-ҳунар коллежи директори Ж.Савриев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Аҳмедов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод ўз маърузасида мустақиллик йилларида Навоий вилоятида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида тўхталар экан, Кармана шаҳри, Работи Малик, Нурота каби қадимий масканлари, Тошмасжид, Чилустун, Кўкгумбаз обидалари, Қосим шайх, Ориф Деҳгароний сингари муқаддас қадамжолари бўлган бу замин қадимий маданият бешикларидан бири сифатида машҳур эканини таъкидлади.

Вилоятнинг ер ости, ер усти табиий бойликларини ўзлаштиришда ва мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида ҳудуддаги замонавий техника ва технологияларга асосланган йирик саноат корхоналари муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Дастурда миллий манфаатларга содиқлик, мамлакатимиз мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади – ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган эзгу мақсадларга алоҳида эътибор қаратилган.

Корхоналар ва ишлаб чиқариш мажмуалари ривожланиши учун бўш меҳнат ресурсларини жалб қилиш, маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлаш корхоналарининг ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, юқори қўшимча қийматга эга истеъмол товарлари ишлаб чиқаришини молиявий ва иқтисодий рағбатлантириш, имтиёзли кредитлаш самарадорлигини ошириш, маҳаллий маҳсулот ҳисобига ички бозорни тўлдириш, нарх-наво ошишининг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъулиятини кучайтириш вазифалари илгари сурилган.

Учрашувда Республика "Оила" илмий-амалий маркази Навоий вилояти бўлими раҳбари Г.Рўзиева, "Новоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси марказий кон бошқармаси ходими Б.Қосимов, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари М.Жабборова номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотлар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганининг амалдаги ифодаси эканини таъкидлади. Сайловчиларни Ватанимиз келажагини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.