Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатамжон Кетмоновнинг Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви
17:25 / 2016-11-25

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 25 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 25 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши шаҳар кенгаши раиси Р.Муртазоев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили О.Равшанов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Қашқадарё вилояти юксак иқтисодий салоҳияти, ривожланган саноати ва қишлоқ хўжалиги билан мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда қазиб чиқарилаётган табиий газнинг 70 фоизи, нефтнинг қарийб 78 фоизи, газ конденсатининг 80 фоизи, ғалланинг 13 фоиздан ортиғи, пахтанинг 14 фоиздан зиёди ушбу вилоят ҳиссасига тўғри келади. Юртимизда саноат маҳсулотларининг 9,5 фоизи айнан шу вилоятда ишлаб чиқарилмоқда.

“Шўртаннефтгаз”, “Муборакнефтгаз” корхоналари, “Шўртан газ-кимё" мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Талимаржон иссиқлик электр станцияси, “Ҳисор-нефтгаз” каби йирик ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатимиз иқтисодий ривожида алоҳида аҳамиятга эга.

Номзоднинг сайловолди дастури Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қатъий амал қилиш, миллий манфаатларга содиқлик, мамлакат мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади – ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилгани таъкидланди.

Кам таъминланган оилаларга ҳар ойда тўланадиган моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларни ошириш, ўз бизнесини ташкил этиши учун мақсадли фойдаланиш шарти билан, тегишли даврда тўланадиган маблағлар суммасини бир марталик тўлов шаклига ўтказиш механизмини жорий этиш, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш орқали нархлар ва тарифларнинг ўсиши инфляция даражасидан юқори бўлмаслигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда Қарши шаҳридаги 3-оилавий поликлиника бош шифокори М.Бозорова, Қарши саноат касб-ҳунар коллежи директори Б.Ашуров, Қарши шаҳридаги 29-умумтаълим мактаби директори Ж.Тўрақулова, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудираси Ш.Худойқулова ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз келажагини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.