Харидорларга манзур
Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Жондор чашмаси” масъулияти чекланган жамиятида ўндан ортиқ турда сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. Кунига ўн тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга корхонада йигирмага яқин киши иш билан таъминланган.
Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Жондор чашмаси” масъулияти чекланган жамиятида ўндан ортиқ турда сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. Кунига ўн тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга корхонада йигирмага яқин киши иш билан таъминланган.“Жондор чашмаси”нинг сметана, қатиқ, творог, қаймоқ, пишлоқ сингари сут маҳсулотлари харидорларга манзур бўлмоқда. Корхона раҳбари Мамлакат Тошованинг айтишича, маҳсулотлар юздан ортиқ буюртмачиларга етказиб берилаётир.