Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Харидоргир маҳсулотлар
17:17 / 2016-01-22

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бермоқда.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бермоқда.

Буни 2007 йилда ташкил этилган «Magnum Medikal Servis» масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Дастлаб корхонада бир турдаги тиббиёт ускунаси – ҳавони зарарсизлантирадиган нурлантириш мосламасини ишлаб чиқаришда атиги тўрт ишчи меҳнат қилган бўлса, айни пайтда улар қарийб 50 нафарга етди. Ишчиларнинг аксарияти ёшлардир. Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети талабалари ва Тошкент радиотехника касб-ҳунар коллежи ўқувчилари корхонада амалиёт ўташ жараёнида касб сирларини пухта ўрганмоқда.

Корхонада бугун ўлчаш асбоблари, жарроҳлик ва физиотерапия ускуналари, тиббиёт жиҳозлари, бинодаги ҳавони зарарсизлантирадиган турли ускуналар – жами юздан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилаётир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти буюртмасига асосан болалар умуртқа касалликлари ва суяк синишини даволаш имконини берадиган мосламалар тайёрлаб берилмоқда. Ўтган йили қиймати 2,5 миллиард сўмлик маҳсулот сотилди. Паст частотали импульс терапияси ва юқори частотали электрожарроҳлик аппаратлари, шунингдек, деворга ўрнатиладиган ҳамда кўчма нурлантириш мосламаси корхона томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳсулотлар сирасига киради.

Кейинги 8 йилда корхона мамлакатимизда ўтказиб келинаётган халқаро ва инновация ярмаркалари, кооперация биржалари ва тиббиёт кўргазмаларида фаол иштирок этмоқда. Президентимизнинг 2011 йил 29 июлдаги «2011-2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Magnum Medikal Servis» масъулияти чекланган жамияти Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилди. Корхона жарроҳлик, физиотерапия ва рентген асбоб-ускуналарини таъмирлаш, текшириш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳам фаолият олиб боради.

2014 йили ўтказилган «Ташаббус» кўрик-танловида корхонанинг тиббиёт соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, «Энг яхши инновацион лойиҳа» номинациясида ғолиб бўлди. Президентимизнинг 2015 йил 26 августдаги фармонига биноан «Magnum Medikal Servis» масъулияти чекланган жамияти бош директори Отабек Жиянбоев «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Яқинда корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида бу ерда болалар, ошхона ва офис мебеллари, кийим-кечаклар учун купе-шкаф ва кўп секцияли шкафлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, лаборатория столлари ва шкафлар ишлаб чиқариш режалаштирилаётир. Бу яна 20 янги иш ўрнини ташкил этиш имконини беради.