Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
17:57 / 2020-04-19

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиши қарорлар қабул қилинди.


Сессияда вилоят бўйича маҳаллалар кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал этиш чоралари юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ва кун тартибидаги масала юзасидан тўртта сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Сессияда коронавирус пандемияси даврида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга оширишга қаратилган муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Секторлар раҳбарлари ва депутатлар томонидан вилоят туманларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига ихтисослаштириш, паррандачиликда озуқа таъминотини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан кооперацияни ташкил этиш, вилоятда қорамол боқиш, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик, чорвачиликни ривожлантириш юзасидан ўртага ташланган таклифлар муҳокама қилинди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиши қарорлар қабул қилинди.