French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда​
11:58 / 2018-11-30

Урганч шаҳрида 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси очилди.


Урганч шаҳрида 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси очилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини қайд этди. 

Жорий йилда вилоятда 312 та инвестиция лойиҳаси бажарилиб, янги корхоналар ишга туширилган. Йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16 фоиз, экспорт 22 фоиз ўсиши кутилмоқда. 

100 та давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, болаларни боғчаларга қамраб олиш 33 фоизга етган.

Хоразм учун муҳим бўлган электр энергияси ва тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳам муайян ишлар қилинди. 254 километр электр, 456 километр сув тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Президентимиз ўтган даврда яратилган иш ўринлари етарли эмаслиги, вилоятда ишсизлик сақланиб қолаётганини таъкидлади. Иқтисодиёт тармоқларини кўпайтириш, янги саноат корхоналари ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандлик даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Сессия кун тартибига Хоразм вилоятига ҳоким тайинлаш масаласи киритилган.