Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ банки “BankExpo-2019” кўргазмаси доирасида ўз мижозларини тақдирлади
18:35 / 2019-04-12

Маълумки, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмада акциядорлик тижорат Халқ банки ўзининг банк хизматлари акс этган стендлари, тарқатма материаллари, буклет ва флаерлари, малакали мутахассислари билан фаол иштирок этаяпти. 

Таъкидлаш лозимки, ушбу кўргазма доирасида АТ Халқ банкининг ҳудудлардаги энг яхши саккиз нафар мижози тадбир доирасида банкнинг махсус ташаккурнома ҳамда эсталик совғалари билан тақдирлангани барчага ўзгача кайфият улашди.

Кўргазма павилионида ташкил этилган Халқ банки стендига кўплаб мижозлар, жумладан, ёш тадбиркорлар, олий таълим муассасалари талабалари, юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари қизиқиш билдирмоқда. Уларга банкнинг малакали мутахассислари томонидан маслаҳатлар, саволларига жавоблар, шунингдек, банк хизматлари ҳақидаги тарқатма материаллар берилмоқда.

Расмий сайт: www.xb.uz
Телеграм: https://t.me/xalqbankinfo