Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ банки Бўкадаги 15-Меҳрибонлик уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатди
15:49 / 2019-08-24

24 август куни Халқ банки Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйига янги "Damas" автомобили ҳамда 500 ортиқ турли бадиий ва илмий китобларни туҳфа қилди.


24 август куни Халқ банки Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйига янги "Damas" автомобили ҳамда 500 ортиқ турли бадиий ва илмий китобларни туҳфа қилди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси арафасида Халқ банки тақдим этган туҳфалар 200 нафарга яқин ўғил-қиз тарбияланадиган ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда тарбиячилари учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Халқ банки юртимиздаги энг кўп тармоққа эга молия муассасаси бўлиб, давлатнинг бир қатор ижтимоий йўналишдаги лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этади.

Банк спортни ривожлантириш, Меҳрибонлик уйлари, оилавий поликлиникаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, шунингдек, уруш қатнашчилари ва ногирон, қария ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратиб келади.

Хусусан, биргина ўтган йилда Халқ банки томонидан ҳомийлик ишларига 8,1 млрд. сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йўналтирилди. Бу каби хайрли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилмоқда. Асосийси, бунинг натижасида қанча-қанча юртдошларимиз қалбига ва хонадонларига эзгулик ва хурсандчилик кириб бормоқда.

photo_2019-08-24_15-48-49.jpg

photo_2019-08-24_15-48-50.jpg