Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳунармандчилик фестивалига пухта ҳозирлик кўрилмоқда
16:20 / 2019-08-29

Қўқон шаҳрида 10-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.


Қўқон шаҳрида 10-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

70 дан ортиқ давлатдан ҳунармандлар, амалий санъат усталари, мутахассислар, соҳа олимлари ва фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилаётган фестивални юқори савияда ташкил этиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш, қўшимча ёритиш чироқлари ўрнатиш, гуллар экиш, безатиш, кўп қаватли уйлар фасадини таъмирлаш, конференция ўтказиш зали, овқатланиш шохобчаларини тайёрлаш ишлари якунига етди. Айни кунларда 76 километрлик автомобиль йўлида қуриш, жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Асосий тадбирлар ўтказиладиган “Худоёрхон ўрдаси” майдонида саҳна ва амфитеатр ўрнатилмоқда. Фестиваль иштирокчилари учун янгидан қурилаётган меҳмонхоналарнинг 4 таси битказилди, яна 4 тасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Қўшимча 102 та уй-меҳмонхоналари шай ҳолатга келтирилмоқда.

9.JPG

18.JPG

20.JPG

11.JPG

13.JPG