Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро спорт фестивали якунланди​
22:19 / 2020-02-05

Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" санъат саройида пенчак силат бўйича халқаро фестиваль ўтказилди.


Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" санъат саройида пенчак силат бўйича халқаро фестиваль ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз пенчак силат федерацияси ва қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган фестивалда Марказий Осиё давлатлари, Индонезия, Малайзия ва Россиядан келган пенчак силат усталари ҳамда санъаткорлар иштирок этди.

photo5321014182944026086.jpg

photo5321014182944026085.jpg

Халқаро фестивалнинг тантанали очилишида мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказишда спортнинг ўрни беқиёслиги ва спорт орқали ёшларимизни соғлом бўлиб камол топишлари учун барча имкониятлар яратилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Бунинг самарасида юртимизда яккакураш спорт турлари янада ривожланаётганлиги ва бир қатор нуфузли мусобақаларда ўзбек спортчилари шоҳсупага кўтарилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимиз спортчилари яккакураш спорт турлари бўйича дунёда етакчилардан. Ёшларимиз бокс, кикбоксинг, каратэ, таэквондо, дзюдо, пенчак силат сингари қатор спорт турлари бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатларида, нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.

photo5321014182944026083.jpg

photo5321235012982516880.jpg

Ўзбекистон пенчак силат федерацияси томонидан мазкур халқаро фестивалнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спортнинг яккакураш турларига кенг жалб этиш, спортчиларимизнинг тажриба ва маҳоратини оширишдан иборатдир.

– Юртимизда ташкил этилган нуфузли фестиваль ажойиб ўтди, – дейди мамлакатимиз пенчак силат федерацияси раиси А.Жўрабоев. – Бундай фестиваллар спортчилар ва минглаб ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу каби спорт тадбирлари мамлакатимизда мунтазам ташкил этилса, аҳоли ўртасида пенчак силат спорт тури янада оммалашишига ишонаман.

photo5321235012982516878.jpg