Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 14, 16, 18 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 14, 16, 18 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.
9 тур натижаларига кўра, сурхондарёлик Умида Омонова, тошкентлик Юлия Хегай, навоийлик Ситора Сапарова, Тошкент вилоятидан Олмос Раҳматуллаев, бухоролик Мирфайз Суннатов, сурхондарёлик Муҳаммадали Абдураҳмоновлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирланди.