Халқаро пресс-клубда сайлов хулосаларига бағишланган навбатдаги сессия бўлиб ўтмоқда
Бугун Халқаро пресс-клубнинг сайлов хулосаларига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Бугун Халқаро пресс-клубнинг сайлов хулосаларига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия давомида Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов Шавкат Мирзиёев 22 декабрда ўтган сайловларни катта имтиҳон, дея таъкидлаганини айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистонда сиёсий мухолифат табиий шаклланиши кераклиги ва мухолифатнинг ташкил топиши президент фармони билан амалга ошадиган иш эмаслиги айтилди.
Айни дамда давом этаётган пресс-клубда 10 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашмоқда. Спикерлар сифатида —Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазириАбдулазиз Комилов, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов, Марказий Сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамов, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов қатнашмоқда.
Пресс-анжуман давомида спикерлар журналистларнинг очиқ саволларига жавоб беришлари кутилмоқда.