French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро пресс-клуб: йил мобайнида жонли эфирлар, очиқ ва аччиқ саволлар, натижа эса “Олтин кабутар”
14:57 / 2019-12-09

Хабарингиз бор “Халқаро пресс-клуб” кўрсатуви “Олтин кабутар” миллий мукофотининг “Энг яхши ток-шоу” номинацияси ғолиби бўлди.


Хабарингиз бор “Халқаро пресс-клуб” кўрсатуви “Олтин кабутар” миллий мукофотининг “Энг яхши ток-шоу” номинацияси ғолиби бўлган эди.

Ҳар қандай давлатларда ҳам мутасаддилардан аччиқ ва нозик саволларга жавоб олиш осон эмас. Бироқ, жонли эфирларда журналистлар эпчиллик қилиб қолса, мутасаддилар очиқ саволлардан қоча олмай қоладилар. Халқаро пресс-клуб жамоаси ана шундай жонли эфирларни теле ва радиоканаллар орқали оммага ва журналистларга тақдим этиб келмоқда.

Сир эмаски, Халқаро пресс-клуб жорий йил давомида анжуманларини жонли эфирда узатди. Унда журналистлар билан бирга мутасаддиларнинг ҳам фаоллиги кузатилди. Жамиятимиздаги кўпгина муаммолар очиқланди, одамларни қийнаётган саволларга баҳоли қудрат жавоблар олинди. Халқаро пресс-клуб мутасаддиларни журналистлар билан юзлаштирувчи ва уларнинг кескин саволларига кўниктирувчи ўзига ҳос майдон бўлди.

Пресс-клуб сайёр мулоқотлари, пресс кофе ва тет-а-тет форматдаги анжуманларини “Oʻzbekiston 24“, “Oʻzbekiston”, “MY5“ телеканали, “Oʻzbekiston 24“, “Yoshlar” радиоканали орқали кузатиб бориш мумкин.

Халқаро пресс-клуб тарихда илк бора 2019 йилнинг январ ойида Оролнинг қуриган тубидан жонли эфирга чиқди. Орол муаммосини жонли эфир орқали оммага намойиш этди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча Университет ва Институтларида ҳам сайёр мулоқотлар асосида жонли эфирларни амалга оширди.

Сўнгги ой давомида ҳафтада уч марта, Халқаро матбуот марказида, халқаро пресс-клубнинг пресс-кофе форматидаги анжуманлари 5 сиёсий партиялар дебати асосида жонли эфирга узатиб келинмоқда.
Пресс-кофе мулоқотида сайловда қатнашаётган партияларнинг деярли барча жабҳалардаги сиёсати билан бирга ташқи сиёсат ҳамда инвестиция масалалари ҳам кўтарилмоқда.