Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро меҳнат ташкилотининг яна 4 та конвенцияси ратификация қилинади
18:35 / 2020-09-11

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда онлайн давра суҳбати ташкил этди.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда онлайн давра суҳбати ташкил этди.

Унда Халқаро меҳнат ташкилоти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Адлия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан халқаро нормаларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш мақсадида бугунги кунгача ХМТнинг 17 та конвенцияси ва 1 та баённомасини ратификация қилинган, шундан 8 таси асос солувчи конвенция ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҳозирда ХМТнинг яна 4 та конвенцияси, хусусан, 17 – Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларда зарарни қоплаш тўғрисида, 183– Оналикни муҳофаза қилиш,187– Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенага кўмаклашиш асослари тўғрисида, 167– Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги ҳужжатни ратификация қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

– Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликнинг муҳим ютуқлари қаторида 144-сонли конвенция, яъни уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Касаба уюшмалари федерацияси)ги конвенциянинг ратификация қилинишини алоҳида қайд этиш лозим, – дейди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзоқов. – Ўзбекистонда Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш ХМТнинг Ўзбекистондаги уч томонлама ҳамкорлари ташаббуси орқали бошланган. Дастурни амалга ошириш бўйича устуворликлар, кутилаётган натижалар ва режалар манфаатдор томонлар ва ХМТ техник экспертлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ишлаб чиқилган ва келишилган.Ушбу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва ХМТ ўртасида 2014-2016 йиллар учун Муносиб меҳнат дастури қабул қилинган ҳамда 2020 йилга қадар узайтирилган.

Тадбирда ХМТ мутахассислари Ўзбекистонда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишчиларини адолатли ишга ёллаш бўйича бўлиб ўтган семинарлар натижалари ва уларга асосланган ҳолда таклифлар билдирди.