Халқаро кузатувчилар Нурафшон шаҳрида сайловга тайёргарлик жараёни билан танишди
Тошкент вилоятида ҳам жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Тошкент вилоятида ҳам жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Маълумки, мамлакатимизга мазкур сиёсий жараённи кузатиш учун қатор давлат ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ташриф буюрган. Узоқ муддатга келган халқаро кузатувчилар айни пайтда жойларда бўлиб, сайловга тайёргарлик кўриш жараёни билан яқиндан танишмоқда.
Жумладан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти халқаро кузатувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 94-Нурафшон округ сайлов комиссиясида бўлди.
– Янги Ўзбекистоннинг янги сайловлари мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очади, – дейди 94-Нурафшон округ сайлов комиссияси раиси Олимжон Турсунбоев. – Ушбу сайловда халқимиз эртанги куни, кейинги беш йилликдаги фаровон ҳаёти учун муносиб номзодларга овоз беради.
ЕХҲТнинг узоқ муддатли кузатувчилари жаноб Халил Зерарли ҳамда Таня Карпьяк хоним мазкур сайлов округида сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари ва сайловчилар учун яратилган шароит билан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.