Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчи билан учрашув
16:10 / 2019-12-19

Шунингдек, суҳбат чоғида “Канада – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари, шу жумладан биргаликдаги тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Раҳматулла Назаров 19 декабрь куни Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келган Канада парламенти аъзоси, Жамоалар палатасидаги “Канада – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Зиёд Абуолтоиф билан учрашди.

Учрашувда бу галги сайлов мутлақо янги шароитларда ўтаётгани, унинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган тайёргарлик ишлари юқори даражада ташкил этилгани таъкидланди. Сайлов халқаро андозаларга мувофиқ ўтишига ишонч билдирилиб, бу Ўзбекистон ўзи танлаган демократик йўлга содиқлигини яна бир бор намоён этиши қайд этилди.

Шунингдек, суҳбат чоғида “Канада – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари, шу жумладан биргаликдаги тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

– Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Ташқи ишлар вазирлигида, шунингдек, вилоятлардаги сайлов округлари участкаларида бўлдим, – дейди Зиёд Абуолтоиф. – Бугун мамлакатингиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакиллари билан учрашдим. Сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари бўйича камчиликларни кўрмадим. Мамлакатингизда мазкур сиёсий тадбирга яхши ҳозирлик кўрилган.