Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро камёб касалликлар куни нима учун 29 февралда ўтказилади?
11:52 / 2020-02-29

Халқаро камёб касалликлар куни муносабати билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати бизга қизиқарли маълумот тақдим этди.


Халқаро камёб касалликлар куни муносабати билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати бизга қизиқарли маълумот тақдим этди.

Камёб касалликларни ўрганиш бўйича Европа ташкилотининг ташаббуси билан 29 февраль йилнинг энг камёб куни бўлганлиги сабабли, шу куни Халқаро камёб касалликлар кунига расмий мақом берилган.

Бу куннинг мақсади – камёб касалликлар билан оғриётган беморлар муаммоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда ушбу касалликлар бўйича тушунчаларини кенгайтириш, касалликларнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақида маълумотлар бериш. Камёб касалликларнинг турли асоратларига қарамай, беморларнинг муаммолари деярли бир хил бўлар экан. Булар тўғри ташхис қўйилмаслиги, кечиктирилиб ташхис қўйилиши, керакли маълумотлар, касаллик ҳақида илмий билимлар ҳамда сифатли тиббий ёрдамнинг йўқлиги ва даволанишдаги қийинчиликлардир.

Камёб касалликлар тиббиётнинг ҳар бир соҳасида бор. Уларнинг тахминан саксон фоизи ирсий хусусиятга эга. Экспертларнинг баҳолаши бўйича, 5-7 мингга яқин камёб касалликлар инсон ҳаёти учун хавфли саналади.

Шулардан Кабуки синдроми, Паллистера – Киллиана синдроми, суяк гетероплазияси, Ниман – Пик касаллиги, Гоше касаллиги энг антиқаларидир.

Муковисцидоз, гемофилия, саратоннинг турли кўринишлари, миелома, Альцгеймер ҳамда Гентингтон сингари касалликлар кўп учрайдиган камёб касалликлар тоифасига киради.