Халқаро Қизил Хоч қўмитаси делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди
Хабарингиз бор, мамлакатимизда ҳарбий соҳада тажриба алмашиш учун турли давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Хабарингиз бор, мамлакатимизда ҳарбий соҳада тажриба алмашиш учун турли давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг минтақавий ваколатхонаси томонидан “Қуролли можаролар ҳуқуқи” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
Икки кун давомида олиб борилган ўқув курсида академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассислари иштирок этди.
Ўқув курслари давомида делегация вакиллари ва иштирокчилар ўртасида соҳа юзасидан қизғин мунозаралар олиб борилди ҳамда унинг якунида келгусида соҳа йўналишини янада такомиллаштириш учун истиқболли режалар белгилаб олинди.