Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маримуту Надасон: "Самарқанд ер юзининг сайқали, деб эшитган эдим. Бу бежизга эмас экан"
17:50 / 2020-01-16

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ташкиллаштирилган халқаро форум ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ташкиллаштирилган халқаро форум ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Бугун 16 январь куни дунёнинг 32 давлатидан ташриф буюрган форум иштирокчилари Самарқанд шаҳрига етиб келишди. Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг меҳмонларни Самарқанд вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов қабул қилди.

photo5260434463802895379.jpg

Учрашувда тарафлар туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда нафақат федерация, балки вилоят ҳокимлиги ҳам қараб турмаслигини Ж.Ўроқов таъкидлаб ўтди. Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers Intemational) Президенти Маримуту Надасон Самарқанднинг салобатидан ҳайратда эканини яширмади:
– Самарқандни ер юзининг сайқали, деб эшитгандим. Бу бежизга эмас экан. Самарқандга ташриф буюрганимдан жуда хурсандман. Авваллари Ўзбекистонга, хусусан Самарқандга келишни, бу ердаги тарихий обидалар, диққатга сазовор жойларни кўришни ният қилгандим. Мана, ниҳоят мазкур халқаро форум доирасида Самарқандга келиш, бу ердаги тарихий қадамжоларни ўз кўзим билан кўриш, тарихнинг залворли саҳифаларини варақлаш насиб этди. Бунинг учун форум ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Самарқанддаги тарихий обидаларни саёҳат қилиш баробарида мен тарих билан юзма-юз суҳбатлашдим. Виқор билан қад ростлаб турган биноларнинг гўзаллигидан ҳайратландим. Шу билан биргаликда саёҳатчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб қувондим.

photo5260567341501099348.jpg

Келажакда бундай ишлар давом этишига омад тилади. Шу билан биргаликда халқаро форум иштирокчилари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини, тарихий обидаларига саёҳат уюштирди.

Шерзод ХАЛИЛОВ