Халқаро илмий-амалий анжуман онлайн форматда ўтказилди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжумани бўлиб ўтди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжумани бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда жорий этилган ҳозирги карантин вақтида барчанинг фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида халқаро илмий-амалий анжуман “Zoom” платформасида онлайн форматда ўтказилди.
Тадбирда университет ректори, профессор А.Реймов ва бошқалар таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатимизда чет тилларини ўқитиш ва ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Чет давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик, юртимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига эришиши учун фақатгина чет тиллари бўйича мутахассисларни тайёрлаш эмас, балки турли соҳа олий маълумотли касб эгаларининг ҳам чет тилларини билиши талаб этилмоқда.
Мазкур анжуман халқаро нуфузга эга бўлиб, унга мамлакатимизнинг илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларидан ташқари Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Таиланд, Польша, Германия каби давлатларнинг илмий тадқиқотчилари томонидан 180 тадан зиёд илмий мақола ва тезис келиб тушган.
Анжуманда инглиз, немис, рус ва корейс тиллари, қиёсий тилшунослик, таржима назарияси ва амалиёти, адабиётшунослик ва хорижий тилларни ўқитишда қўлланилаётган янги инновацион технологиялар, ўқитиш усулларининг долзарб муаммолари таҳлил этилиб, улар юзасидан хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.