Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро физика ва математика мактаб-интернати энг замонавий илм масканига айланади
07:20 / 2020-05-28

Хоразм вилояти Шовот туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати халқ орасида обрў қозонган.

Хоразм вилояти Шовот туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати халқ орасида обрў қозонган.

Ташкил этилганига 44 йил бўлган ушбу мактабдан ўтган йилларда 100 дан ортиқ олим, хусусан, 36 нафар фан доктори, 68 нафар фан номзоди етишиб чиққан. Хусусан, турли йилларда МДҲ давлатларида ўтказилган физика-математикадан халқаро олимпиадаларда 30 дан ортиқ ўқувчи қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган.

Жорий йилнинг март ойида Давлатимиз раҳбарининг Хоразмга амалга оширган ташрифи чоғида ҳам ушбу йирик ва шарафли ютуқларга эга мактабни алоҳида тилга олди. Мактаб негизида замонавий таълим маскани қад ростлаши лозимлигини айтилди.

2020 йил 19 мартда эса Вазирлар Маҳкамасининг “Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

photo_2020-05-27_10-57-13.jpg

Мактаб-интернат фаолиятини самарали йўлга қўйишга қаратилган хайрли ишда Адлия вазирлиги муҳим вазифалардан бирини бажармоқда.

Қарорда мактабни замонавий таълим даргоҳига айлантириш, унда таҳсил оладиган ўқувчиларни мустақил фикрли, ташаббускор, креатив ва халқаро майдонда ўзини дадил намоён эта оладиган илмли ёшлар сифатида тарбиялаш мақсади қўйилган. Бунинг учун етарли шарт-шароит яратилиши, хусусан, мактабга маҳаллий ва хорижий етук ўқитувчиларни жалб қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда халқаро мактабни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан қайта жиҳозлаш, шунингдек, мактаб учун 20 ўринли тураржой биноси қуриш ишлари амалга оширилишида бош-қош бўлмоқда.