Масофавий тарзда ўтказилган нуфузли 52-Халқаро кимё олимпиадасида дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар ўқувчи иштирок этди.
Масофавий тарзда ўтказилган нуфузли 52-Халқаро кимё олимпиадасида дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар ўқувчи иштирок этди. Ушбу олимпиадада 4 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, дунёнинг 52 давлатидан жами 262 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этган 31-Халқаро биология олимпиадасида юртимиз шарафини 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишлича қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Халқаро математика ва Халқаро информатика олимпиадаларида иштирок этиши режалаштирилган.
2020 йил Халқаро кимё ва Халқаро биология олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, бир марталик пул мукофоти билан тақдирланганлар ўқувчи ва ўқитувчиларнинг рўйхати
Биология фанидан
Кимё фанидан