English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро армия ўйинлари бош ҳаками: Ўзбекистон “АрМИ – 2019” ўйинларида муносиб иштирок этди (+видео)
13:37 / 2019-08-17

“Халқаро армия ўйинлари бош ҳаками, генерал-майор Александр Перязов ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг мазкур мусобақада иштироки ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.


“Халқаро армия ўйинлари бош ҳаками, генерал-майор Александр Перязов ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг мазкур мусобақада иштироки ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

– Ўзбекистон жамоасининг мусобақадаги иштирокини алоҳида эътироф этиш керак. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон иккита олтинни қўлга киритди. Биринчи бор иштирок этаётганига қарамай “Танк биатлони”да муваффақиятли қатнашди ва “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасида биринчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, 14 жамоадан иборат Ўзбекистон вакиллари 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Кейинги йил жамоалар сони ортса, кучли учликдан ўрин олишига ишонаман, деди Перязев. 


Мудофаа вазирлиги Ахборот ва
оммавий коммуникациялар департаменти