Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хакерлар Илон Маск, Билл Гейтс ва Apple Twitterини бузиб киришди
15:25 / 2020-07-16

Аввало бойлар нишонга олинди


Аввало бойлар нишонга олинди

Кеча ижтимоий тармоқдаги 50 дан ортиқ йирик аккаунтлар ҳужумга учради. Жиноятчилар бир соат ичида 40 минг долларлик камида 4 та биткоинни ўз ҳисобларига ўтказиб олишга муваффақ бўлишди.

Хакерлар Илон Маск ва Билл Гейтс Twitterи, шунингдек, криптовалюта ҳамжамиятининг 50 дан ортиқ вакиллари аккаунтларни бузиб киришди.

Дастлаб ижтимоий тармоқ орқали криптовалюталар бепул тарқатилаётгани ҳақида постлар тарқалди. Жиноятчилар кўрсатилган манзилга жўнатилаётган биткоинларни икки баробарга кўпайтириб беришга ваъда қилишди.

755948457933207.png

755948458466519.png

blockchain.com шарҳловчиларининг маълумотида келтирилишича, айни пайтгача фойдаланувчилар хакерлар кўрсатган манзилга 4 биткоин (BTC) ҳажмидаги маблағни ўтказган. Катта эҳтимол билан, ушбу сумма вақт ўтган сайин ортиб боради. Кўп транзакциялар ўз тасдиғини кутмоқда, яъни криптовалюталар жўнатилган бўлсада, лекин манзилга етиб бормаган. Кўп ҳолларда жиноятчиларнинг хабарлари ҳали ҳам ўчириб ташланмаган, айрим аккаунтлар такроран ҳужумга учрамоқда.

Бундан ташқари, жиноятчилар Жек Дорсининг Cash App, Ethereum асосчиси Виталик Бутерин ва Litecoin асосчиси Чарли Ли, Tron жамғармаси раҳбари Жастин Сан, Binance раҳбари Чанпена Чжао ва Ripple компаниясининг тўлов иловалари аккаунтини ҳам бузишган.

Йирик савдо майдонлари аккаунтлари ҳам ҳужумга учрагани тасдиқланган. Масалан, хакерлар Coinbase, Gemini, Kucoin, Bitfinex ва бошқа биржаларни нишонга олди. Албатта, айрим компаниялар дарҳол эҳтиёт чораларини кўрди. Лекин бошқа саҳифаларда хакерларнинг хабарлари ҳалиям осилиб турибди.

“Ушбу янгилик ёзилаётган вақтда Uber ва Apple компаниялари Twitterи бузиб кирилди. Хабарлар, шунингдек, COVID-19га қарши курашиш ва биткоинларни тарқатишга тегишлидир, деб ёзди rbc.ru. (https://www.rbc.ru/crypto/news/5f0f6a889a7947731aeb6431)

Кейинроқ шунга ўхшаш хабар Кане Уэст ва дунёнинг энг бадавлат кишиси, Amazon асосчиси Жефф Безос аккаунтида ҳам пайдо бўлди.

Бир муддат аксарият аккаунтлар назорати эгаларига қайтгани кузатилди, бироқ кўп ўтмай Илон Маск Twitterида янги хабар пайдо бўлди.

Сиёсатчилар ҳам четда қолмаяпти

«Биткоинлар тарқатилаётгани» ҳақидаги хабар таниқли сиёсатчи, АҚШнинг 47-вице-президенти Жо Байденнинг микроблогида ҳам эълон қилинди. Ўн дақиқадан сўнг криптовалюталар тарқатилаётгани ҳақидаги пост АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва машҳур инвестор Уоррена Баффет Twitterида ҳам пайдо бўлди. Аммо иккаласида ҳам хабар тезда ўчирилди.

Энг қизиғи кейин бошланди

Аккаунтлар бузиб кирилаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг кўп ўтмай Twitter акциялари арзонлаша бошлади. Санкт-Петербург биржасидаги кечки савдо сессиясида акция нархи 35,6 доллардан 34,2 долларгача пасайган.

Чамаси, микроблоглар устидан назоратни қайта қўлга олишнинг имкони бўлмаяпти. Ҳатто хабар ўчириб ташланганда ҳам, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна янги хабарлар пайдо бўлмоқда. Масалан, Кане Уэст аккаунтида худди шундай ҳолат кузатилди.

Натижа ёмон эмас. Фойдаланувчиларнинг хакерларга жўнатган маблағлари 16 июль тунги биргача 12 биткоиндан ошди. Биринчи криптовалютанинг ҳозирги курси бўйича бу 110 минг доллар деганидир.

Twitterдагилар нима дейди?

Компаниядагилар ушбу воқеалардан хабардор эканини айтмоқда. Барчаси ўрганилиб, камчиликлар яқин вақтларда тузатилади, дейилади Twtterда.

Аммо машҳур кишилар аккаунтларини бузиб кириш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Кане Уэстнинг рафиқаси, актриса ва модель Ким Кардашян ҳам ҳужумга учраганлар қаторига қўшилди.

Жабрланганлардан бири, TRON асосчиси Жастин Саннинг Cointelegraph нашрига маълум қилишича, хакерларни ким фош қилса 1 миллион доллар тўлашга тайёр.

Twitter расмий аккаунтида маълум қилинишича, ушбу иш бўйича текширув ниҳоясига етмагунча айрим фойдаланувчилар пост ёзолмай туради.