English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хафтар армияси Триполидаги элчихоналар ўққа тутилишига алоқадорлигини рад этмоқда
17:29 / 2020-05-09

Италия жума куни мамлакатнинг Триполидаги элчиси қароргоҳига яқин жойлашган ҳудудга нисбатан ҳужум уюштирилганини қоралаб чиқди.


Маршал Халифа Хафтар раҳбарлигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) вакили пойтахт Триполининг аҳоли истиқомат қиладиган туманлари, жумладан бир қатор дипломатик миссиялар бинолари ўққа тутилишига ЛМАнинг алоқаси бўлиши мумкинлигини рад этиб, бу борадаги масъулиятни “террорчи гуруҳлар“ зиммасига юклади.

Италия жума куни мамлакатнинг Триполидаги элчиси қароргоҳига яқин жойлашган ҳудудга нисбатан ҳужум уюштирилганини қоралаб чиқди. Италия ТИВ зарбаларда Хафтарнинг Ливия миллий армиясини айблаб, ҳужум оқибатида камида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берди. Ўққа тутилган ҳудуд атрофида Италия ва Туркия элчилари қароргоҳи жойлашган.

ЛМА вакили Аҳмад ал-Мисмарийнинг қайд этишича, Армия Бош штаби фуқаролар ҳаётини муҳофаза этиш, шунингдек турли дипломатик миссиялар бинолари, халқаро компаниялар ва ташкилотлар идораларини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

“ЛМА Бош штаби армия халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид келадиган бундай ҳаракатлар қилиши мумкинлигини бутунлай рад этади“, — дейилади ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган баёнотда.

“Бош штаб террорчи ташкилотлар ЛМАга қарши жамоатчиликда салбий фикр уйғотиш мақсадида хорижий элчихоналар ва халқаро тузилмаларга нисбатан шундай ифлос ишларни ташкил этишдан тоймаслигини яхши англайди... Триполидаги бир неча элчихоналарга қарата ўт очилиши ҳам шу жараёнга тааллуқли“, — деган Ал-Мисмарий.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча йил мобайнида Триполида жойлашган дипломатик миссиялар пойтахтда ҳукмронлик қилаётган “террорчилар“нинг ҳужумлари ва босқинчиликларига дучор бўлишмоқда.

Аввалроқ ал-Мисмарий мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойида, (яъни 24 майгача) жанговар ҳаракатлар вақтинча тўхтатилишини эълон қилганди.

2011 йил Ливия етакчиси Муаммар Каддафий ҳокимият тепасидан ағдарилиб, ўлдирилгач, ушбу мамлакат амалда ягона давлат сифатидаги мақомини бой берди. Ҳозир бу ерда қўшҳокимият ҳукм сурмоқда. Шарқда халқ томонидан сайланган парламент фаолият олиб боряпти, ғарбни эса пойтахт Триполида БМТ ва ЕИнинг қўллаб-қувватлаши натижасида шакллантирилган Фаёз Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати бошқаряпти. Мамлакатнинг шарқий қисми Триполидан мустақил равишда сиёсат юритиб, 2019 йил апрелдан буён Триполини эгаллашга бўлган уринишларини тўхтатмаётган Маршал Халифа Хафтар раҳбарлигидаги Ливия миллий армияси билан ҳамкорлик қилмоқда.