Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кейинги йилдан коллеж битирувчилари хорижий тил сертификатига эга бўлади
12:37 / 2023-11-10

Кўпгина тараққий этган давлатларда ўқувчиларнинг 75 фоизгачаси касбий таълим билан қамраб олинган.

Мамлакатимизда ҳам бу соҳага алоҳида эътибор берилиши натижасида ўрта бўғин мутахассислари, асосан икки йўналишда – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қарашли мономарказларда тайёрланиши йўлга қўйилган.  

Бугунги кунда 689 та профессионал таълим муассасасида 714 та касб ва мутахассислик ҳамда 20 та “Ишга марҳамат” мономарказида аҳолига 54 та касб ва 6 та хорижий тил ўргатилмоқда.  

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, келгуси ўқув йилидан ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади.  

Уларнинг битирувчилари халқаро малака ва хорижий тил сертификатига эга бўлади. Шунингдек, илғор касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш мезонлари татбиқ этилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА