French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кейинги 5 йилликда республикамизда 1 миллиард кўчат экилади
08:00 / 2022-03-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Намангандаги “Янги Ўзбекистон” боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Унда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъуллари, соҳа мутахассислари, олимлар ҳудудларда яшилликни таъминлаш йўлида амалга ошириладиган ишлар, яшил ҳудудлар барпо этишга илмий ёндашув ҳақида кенгашдилар.

[gallery-5933]
– Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кейинги беш йилликда республикамизда 1 миллиард кўчат экилади, - дейди  Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходими Шукрулло Зиёдов. – Келажакда ушбу кўчатларнинг 80 фоизи, яъни 800 миллиони ўсиб-ривожланса, шунда аҳоли жон бошига 20 дан зиёд дарахт тўғри келади.
Маълумот учун айтадиган бўлсак, ҳудудлардаги экологик мувозанат яшилликка қараб баҳоланар экан. Масалан, Германиянинг Ганновер шаҳрида 1 миллион аҳоли яшайдиган бўлса, бу ердаги дарахтлар сони 28 миллионтани ташкил этади. Ривожланган давлатларда бир одам бошига 8-10 дарахт тўғри келиши минимал ҳолат ҳисобланади.


 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА