Кентукки штатида сув тошқини 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Қурбонлар сони кўпайишда давом этмоқда, деб маълум қилди якшанба куни АҚШнинг Кентукки штати губернатори Энди Бешир.
"Қурбонлар сони 26 кишига етди ва кўпайишда давом этмоқда. Вайронагарчиликлар кўлами ҳам кенг, кўпчилик бошпанасидан айрилган, эрта-индин яна ёғингарчилик бўлади", – деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
АҚШ Президенти Жо Байден штатда юз бераётган сув тошқинларини йирик табиий офат, деб эълон қилди ва Кентуккига Федераль ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
тган йилнинг сўнгги ойида ҳам мазкур штат кетма-кет довулларни бошдан кечирди, ўшанда 80 киши табиий офат қурбонига айланган эди.