Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кениядаги қурғоқчилик энг чидамли сут эмизувчиларни ҳам нобуд қилмоқда
15:20 / 2022-10-10

Кенияда икки йилдан бери давом этаётган қурғоқчилик ер юзида энг кам учрайдиган зебра турларининг 2 фоизини йўқ қилди, шунингдек кўплаб филлар ўлимига сабаб бўлмоқда, дея хабар берди “Trend”.

Умуман, мамлакат шимолида мисли кўрилмаган қурғоқчилик оқибатида ҳайвонлар, жумладан, жирафа ва чорва моллари қирилиши одатий ҳолга айланди. Табиий офатдан сайёрамизда жуда кам учрайдиган Греви зебраси мислсиз зарар кўрди. Ушбу ноёб жонивор муҳофазаси жамияти асосчиси ва бош ижрочи директори Белинда Лоу Маккининг айтишича, минтақада ёғингарчилик бўлмаса, зебранинг ўлим даражаси яна ошади.
- Кутилаётган ёмғирли мавсум келмаса, Греви зебралари жиддий очлик хавфига учрайди, - деди у. – Айни ҳолат узоқ вақт сувсиз юра оладиган туяларга ҳам таъсирини кўрсатмоқда.

Шарқий Африкадаги Норвегия қочқинлар кенгаши фавқулодда вазиятлар бўйича менежери Сьюз ван Меген “CNN” телеканалига берган интервюсида шундай деди: “Туялар минтақа аҳли учун қимматли манба. Афсуски, Кения чўли туялар жасади билан тўлиб тошмоқда”.

Африка қитъасининг мазкур давлатида бешинчи ёғинсиз мавсум арафасида метрологлар тахминича, “ёмғирли мавсум ўртачадан қуруқроқ келади”.

Табиатни мухофаза қилиш мутахассислари йўқолиб кетиш хавфи остида турган кўплаб турлар нобуд бўлишидан хавотирда.

– Агар ёғингарчилик бўлмаса, филлар ўлими сезиларли даражада ошишини кутиш мумкин, – деди Кения табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти раҳбари Фрэнк Поуп.