Кенияда мактаб ёниб ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди
Кения мактабларининг бирида чиққан ёнғин оқибатида қурбон бўлган болалар сони 21 нафарга етди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ҳодиса 6 сентябрь куни мамлакат жанубидаги Ньери округида, “Hillside Endarasha Academy” ётоқхонасида кузатилган. Ёнғин содир бўлган вақт бинода 10-14 ёшли 156 нафар ўғил бола ухлаётган эди. 17 ўқувчининг тақдири ҳозирча номаълум. Президент Уильям Руто мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.