Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенияда БМТ Ассамблеясининг атроф-муҳит бўйича бешинчи сессияси бўлиб ўтади
17:32 / 2022-02-25

28 февралдан 2 мартгача Кения пойтахти Найробида БМТ Ассамблеясининг атроф-муҳит (ЮНЕА) бўйича бешинчи сессияси онлайн режимда бўлиб ўтади.

Унда асосий мавзу барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришиш учун табиатни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларни кучайтиришга бағишланади.

Тадбирда БМТга аъзо дунёнинг 193 та давлатидан, фуқаролик жамиятларидан вакиллар иштирок этиб, улар барқарор ривожланиш моделини таъминлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашади.

3-4 март кунлари Ассамблея ўзининг махсус сессиясини ҳам ўтказади. У атроф-муҳит бўйича БМТ Дастури ташкил этилганининг 50 йиллигига бағишланади.