Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенгаш йиғилишида таржимашунослик бўйича чоп этилган мақолалар муҳокама этилди
11:55 / 2023-05-04

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Зуҳриддин Исомиддинов олиб борди.

Йиғилишда адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков ўтган давр ичида таржимашунослик борасида чоп этилган мақолалар ва эълон қилинган илмий изланишлар ҳақида ахборот берди.  

Кенгаш йиғилишида апрель ойида амалга оширилган, шунингдек, май ойида бажарилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.  

Йиғилишда Алишер Навоий асарларини араб тилига ўгириш жараёни қандай бораётгани, бу йил 120 йиллиги нишонланётган академик шоир Ғафур Ғулом асарларининг қардош тилларга таржималарини кўриб чиқиш масалалари муҳокама этилди.  

Шу билан бирга, таржимашунослик бўйича тадқиқотларни чоп этиш муаммоларини ҳал этиш, “Зомин қалдирғочлари” йиллик республика семинарида таржима йўналишида иштирок этадиган ёшларнинг ишларини кўриб чиқиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА