Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда
12:15 / 2026-01-07

Мамлакатимизда жорий йилнинг 1-31 январь кунлари “Хавфсиз хонадон” ойлиги ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар, талабалар ётоқхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, қурилиш майдонларида ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига амал қилиниши, келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган. 

– Ойлик доирасида белгиланган тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида режа асосида олиб борилмоқда, – дейди Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар хизмати бошлиғи, капитан Ҳаётбек Раҳимов. – Тадбирларда аҳоли яшаш хонадонлари, қурилиш майдонларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмаси чақнашининг олдини олиш, фуқароларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Фавқулодда вазиятлар тизими ходимлари томонидан аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган суҳбат, мулоқот ва тарғибот тадбирларида хонадонда носоз электр ва газ ускуналаридан фойдаланмаслик, электр симларининг созлигига алоҳида эътибор қаратиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, ёнғин келиб чиққан тақдирда биринчи навбатда нималарни бажариш, қандай ҳаракатланиш лозимлиги юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилмоқда. 

Бўстон, Балиқчи туманлари Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тумандаги маҳаллалар, аҳоли хонадонларида бўлиб, кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Фуқаролар билан ўтказилаётган суҳбатларда юқорида қайд этилган масалалар юзасидан кенг маълумотлар берилмоқда.

Юқоридаги каби профилактик-тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қатъий режа асосида олиб борилмоқда.

Ф.  Убайдуллаев, 

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари