Кема моделчиларимиз жаҳон чемпионатида 8 та медални қўлга киритди
Чехияда спортнинг кема модели тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалга сазовор бўлди.
Йигирмадан ортиқ давлатнинг 150 нафардан зиёд кема модел усталари мусобақада ўзлари томонидан ясалган моделларни ва уларнинг сувда ҳаракатланиш имкониятларини намоён этишди.
Чемпионатда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари - Давронбек Ортиқбоев, Шаҳризода Муҳаммадаминова, Наил Ҳакимзанов, Марат Ҳакимзанов ва Шавкат Исматиллаев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Т.Рўзиев, ЎзА