Келишик шаклларининг грамматик хусусиятлари ва вазифалари
Насиба Махмудовна УСМАНОВА Катта ўқитувчи Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университети Самарқанд, Ўзбекистон rahmatova1867@mail.ru
Аннотация
Мақолада келишиклар тизимидаги материални тақдим этишда индуктив усулига мос келадиган мавҳум ва график визуализация ёрдамида грамматика жихатидан таҳлил қилиш таклиф этилади. Ҳар бир келишикнинг ўзига хос маъно ва синтактик вазифага эга бўлганилиги, бошқа сўзлар билан бирикиши жиҳатидан ҳам фарқланишлари тахлил этилган. Келишик шаклидаги сўзларнинг бошқа сўзлар билан алоқаси мисоллар оркали кўрсатиб ўтилган.
Таянч сўзлар: келишиклар тизими, лексик маъно, грамматик маъно, от, сифатловчи, аникловчи, ўлчам, миқдор.