Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгусидаги режалар белгиланди
18:13 / 2025-11-05

Наманганда бўлиб ўтган Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг навбатдаги йиғилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш ва соҳада жамоатчилик назоратини янада кучайтириш борасида шу йилнинг ўтган тўққиз ойида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Бирлашма раиси Орифжон Бойбоевнинг қайд этишича, Наманган вилоятида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига фуқаролардан 938 та мурожаат келиб тушган. Шуларнинг 200 таси ёзма, 738 таси оғзаки, 157 таси электрон шаклда бўлиб, барча аризалар тегишли тартибда ўрганиб чиқилган. 

Ҳисобот даврида ҳудудий бирлашма ва унинг шаҳар, туман жамиятлари томонидан мурожаатлар соҳалар кесимида кўриб чиқилиб, истеъмолчилар манфаатларига етказилган 15 миллиард 389 миллион 441 минг 489 сўм моддий, маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва ундириб берилиши таъминланган. 

Йиғилишда ҳудудий жамиятларнинг ҳисоботлари эшитилиди, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди, фаолият давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳолининг истеъмолчилик маданияти ҳамда ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар ва келгусидаги режалар юзасидан келишиб олинди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.