Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга камайтирилади
12:52 / 2022-11-16

"Кўксарой" қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

–Миллий иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва унинг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси учун барча зарур шароитларни яратишни ислоҳотларнинг асосий йўналиши этиб белгилаганмиз. Шу мақсадда валюта бозорини эркинлаштирдик, хусусий инвесторларга энергетика, геология-қидирув, кимё ва нефть кимёси, тиббиёт ва таълим каби соҳаларда фаолият юритиш имкониятларини кенгайтирдик,– деди давлатимиз раҳбари. 

 Мамлакатимизда коррупцияѓа қарши кураш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Бу борадаги ишларни тизимли мувофиқлаштириб бориш учун алоҳида агентлик ташкил этилди.



Замонавий иқтисодиёт драйвери бўлган хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий қарорлар қабул қилинди. Бу соҳада икки юздан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди.

Солиқларнинг умумий сони 13 тадан 9 тага қисқарди, айрим солиқ ставкалари 2 баробарга туширилди. Келгуси йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга камайтирилади.

Миллий иқтисодиётимиз ривожи учун хорижий инвестициялар қанчалик зарур экани барчага маълум.

Шу боис инвесторларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун инвестициялар тўғрисида алоҳида қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бизнес-омбудсман институти жорий этилди.

Ана шундай чора-тадбирлар  глобал миқёсдаги беқарорлик ва инқирозлар шароитида ҳам миллий иқтисодиётимиз ўсишини таъминлашга ёрдам берди.

Хусусан, пандемия авж олган даврда ташқи бозорлардаги оғир вазиятга қарамасдан, иқтисодий ўсишнинг 
ижобий динамикаси сақлаб қолинди.

–Ўтган йили бу кўрсаткич 7 фоиздан ошди. Жорий йилда ҳам иқтисодиётимиз ўсишда давом этаяпти (5 фоиздан ортиқ). Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, биз билан ҳамкорлик қилиб келаётган барча бизнес вакилларига чуқур миннатдорлик билдираман,– деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА