Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши белгиланди
18:04 / 2021-12-02

Президентимиз раислигида ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. 
 
Лекин мамлакатимиздаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш 25 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши белгиланди. 

Мутасаддиларга бир ой муддатда уй-жойлар қуришда ўзини оқлаган, қурилиш харажатларини камайтирадиган ва энергия тежамкор янги материалларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритиш вазифаси топширилди. 

ЎзА