Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йилда миллий иқтисодиёт 5,9 фоизга ўсади
15:19 / 2017-12-20

Жорий йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бунда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоиз, чакана савдо айланмаси 5,2 фоиз ўсиши прогноз қилинмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бунда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоиз, чакана савдо айланмаси 5,2 фоиз ўсиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида маърузасида бу тўғрида айтиб ўтган.

2017 йилда товар ва хизматлар экспорти ҳажми 14,4 фоизга ўсиши ва йил якунига қадар 13,9 миллиард доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Бунда ижобий сальдо 854 миллион долларни ташкил этади.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2018 йилда миллий иқтисодиётнинг ўсиши 5,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, келгуси йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 фоиз, капитал қуйилмалар 6,5 фоиз, чакана савдо айланмаси 5,6 фоиз, хизмат кўрсатиш 7 фоизга ўсади.

Экспорт ҳажми 2018 йилда жорий йилдагидан 7,2 фоизга кўпайиб, 14,9 миллиард доллардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.