Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди
16:34 / 2025-11-19

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан 261 нафар масъул ишдан олингани, яна 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди.

–Эҳтиёжманд оилаларнинг энг оғир қатлами қолди. Бундай 400 минг оилани камбағалликдан чиқариш учун вилоят, туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, бандлик, банк раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” ўзининг дунёқараши ва иш услубини ўзгартириши керак,

– деди давлатимиз раҳбари.

Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланди.

ЎзА